Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Пезешкиан: "Хоманаий Эрон ва АҚШ ўртасидаги вазиятга ойдинлик киритишни топширди"

Пезешкиан: "Хоманаий Эрон ва АҚШ ўртасидаги вазиятга ойдинлик киритишни топширди"

Эрон олий раҳбари Мўжтабо Хоманаий мамлакат раҳбариятига АҚШ билан муносабатлардаги ноаниқликка барҳам беришни топширди.

Бу ҳақда Эрон президенти Масъуд Пезешкиан маълум қилди.

«Олий раҳбар уруш ҳам, тинчлик ҳам бўлмаган вазиятдан чиқиш бўйича кўрсатма берди», — деди у.

Пезешкиан, шунингдек, Теҳрон музокараларга тайёр эканини таъкидлаб, Эрон можарони муносиб тарзда якунлашдан манфаатдор эканини билдирган.

Ушбу баёнотлар фонида Америка оммавий ахборот воситаларида АҚШ маъмуриятида Эронга қарши ҳарбий операцияни қайта бошлаш масаласида келишмовчиликлар мавжудлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Куч ишлатиш сценарийси тарафдорлари янги ҳарбий операцияни январь ойи бошланишидан олдин ўтказиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисобламоқда. Чунки шу вақтдан бошлаб янги чақириқдаги Конгресс ўз фаолиятини бошлайди ва унда республикачилар кўпчилик ўринларни бой бериши мумкин.

Киритилди: 09:10 10.11.2026. Ўқилди: 941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар