Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Пезешкиан Арманистон билан муносабатларнинг асосини айтди

Пезешкиан Арманистон билан муносабатларнинг асосини айтди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян билан учрашувда Эрондаги арман жамоатини икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг муҳим асоси деб атади.

Пезешкиан Эронда яшаётган арманларни ҳурматли ва қонунга итоаткор фуқаролар сифатида таърифлади. У Арманистон билан иқтисодий ва технологик ҳамкорликни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Эрон президенти, шунингдек, АҚШ билан муносабатлар ва ядровий дастур атрофидаги вазият ҳақида гапириб, Вашингтоннинг музокараларга ёндашувини танқид қилди. У Эрон ўз ядровий дастури бўйича мулоқот ва халқаро текширувларга тайёр эканини билдирди.

Ўз навбатида, Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Ереван Теҳрон билан дўстлик ва ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдори эканини таъкидлади.

Киритилди: 08:24 07.10.2026. Ўқилди: 969 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!