Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Peugeot" Хитойда Dongfeng технологиялари асосида автомобиль ишлаб чиқаришни бошлайди

"Peugeot" Хитойда Dongfeng технологиялари асосида автомобиль ишлаб чиқаришни бошлайди

​Stellantis концернига тегишли Peugeot бренди ўзининг кўп йиллик ҳамкори Dongfeng технологияларидан фойдаланган ҳолда Хитойда автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Ушбу автомобиллар ҳам ички бозор, ҳам хорижга экспорт қилиш учун мўлжалланган. Янги моделлар қаторига кирувчи илк автомобилнинг чиқарилиши 2027 йилга режалаштирилган.

​Пекин халқаро автосалонида тақдим этилган янги концепт-автомобиллар Peugeot дизайни ва Dongfeng технологияларини ўзида мужассам этади. Автомобиллар Ухань шаҳридаги Dongfeng заводида ишлаб чиқарилади. Бу қадам француз-итальян автогигантининг бир неча йиллик инқирозидан сўнг дунёдаги энг йирик автомобил бозорида ўз мавқеини қайта тиклашга қаратилган стратегиясининг бир қисмидир.

Киритилди: Бугун 19:48. Ўқилди: 315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!