Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Песков: Россия ҳаво мудофаа тизимлари юқори самарадорлик кўрсатмоқда

Песков: Россия ҳаво мудофаа тизимлари юқори самарадорлик кўрсатмоқда

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россиянинг ҳаво мудофаа тизимлари ҳар қандай шароитда ҳам юқори самарадорлик билан ишлаётганини билдирди.

Унинг таъкидлашича, сўнгги дрон ва ракета ҳужумлари вақтида ҳам ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари ўз вазифасини муваффақиятли бажарган.

Песков шунингдек, жамоатчиликка Россия томонидан Украина ҳудудидаги ҳарбий ва инфратузилма объектларига берилган зарбалар оқибатлари акс этган кадрларга ҳам эътибор қаратишни тавсия қилди. Унинг фикрича, можаро ҳақида хулоса чиқаришда барча томонлардан келаётган маълумотларни инобатга олиш муҳим ҳисобланади.

Киритилди: 16:50 19.06.2026. Ўқилди: 1020 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!