Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Пешкўда саксовул терганлар қарийб 14 млн сўм жаримага тортилди

Пешкўда саксовул терганлар қарийб 14 млн сўм жаримага тортилди

Пешкў туман инспекцияси инспекторлари ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан биргаликда Пешкў туман чўл ҳудудларида навбатдаги тунги рейд тадбири ўтказилди.

Тадбир давомида Пешкў тумани "Қорақалпоқ" МФЙ да яшовчи фуқаро Р.Ж. ўз бошқарувида бўлган УАЗ автомашинаси ёрдамида чўл ҳудудидан табиий ҳолатда ўсган саксовул ўсимликларини синдириб, олиб кетаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан 11млн 900минг сўм табиатга етказилган зарар ҳамда 1 млн 700 минг сўм жарима ҳисобланиб, автомашиналар жарима майдончасига жойлаштирилди.

Киритилди: 16:28 26.02.2024. Ўқилди: 997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!