Перуда кўприк қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, 40 га яқин киши жароҳатланди. Фожиа йўловчи автобуси кўприкдан ўтиб кетаётганда содир бўлган. Бундан ташқари, кўприкда юк ташувчи фургон ҳам бўлган. Автобус ва фургон дарёга қулаган.
“Чанкай ҳудудида кўприк қулаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди, камида 38 киши жароҳат олди”, — деб хабар берди Аргентинанинг Infobae ахборот портали Перу транспорт вазирига таяниб.
Перу прокуратураси маълумотларига кўра, дарёга қулаган фургонни оқим олиб кетган. Ҳозир у воқеа жойидан тахминан 300 метр узоқликда.