Тўнтариш уюштиришда айбланган собиқ бош вазир Бетси Чавес Лимадаги элчихонасига бошпана олгач, Перу ҳукумати Мексика билан дипломатик муносабатларни узишга қарор қилди.
Бу ҳақда Перу ташқи ишлар вазири Уго де Села маълум қилди.
"Собиқ президент Педро Кастильо томонидан амалга оширилган давлат тўнтаришига уринишнинг шериги бўлган собиқ бош вазир Бетси Чавес Мексиканинг Перудаги элчиси қароргоҳидан бошпана олганини ҳайрат ва чуқур афсус билан билдик. Ушбу нодўстона хатти-ҳаракатдан келиб чиқиб, мамлакатнинг амалдаги ва ички президентларининг бир неча бор аралашувини ҳисобга олган ҳолда, собиқ президент Педро Кастильо сабабли, Перу ҳукумати Мексика билан дипломатик муносабатларни узишга қарор қилди", — деди ташқи ишлар вазири матбуот анжуманида.