Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Перевод" масаласи: бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчирса бўладими?

"Перевод" масаласи: бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчирса бўладими?

Бу энг кўп бериладиган саволлардан бири. Масалан, кундузгидан кечкига ўтказса бўладими, сиртқидан кундузгигачи ва ҳ.к.

Ҳа, бир таълим шаклидан бошқасига ўқишни кўчириш мумкин, лекин барча ҳолларда ҳам эмас. Қуйида бирма-бир кўриб чиқамиз.

Кундузги таълимдан қуйидагиларга кўчириш рухсат этилади: 
• кундузги; 
• сиртқи; 
• кечки (сменали).

Кундузги таълимдан махсус сиртқига кўчириб бўлмайди.

Сиртқи таълимдан рухсат этилади: 
• сиртқи (фақат бир таълим соҳаси доирасида); 
• кечки (сменали).

Сиртқи таълимдан кундузги ҳамда махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

Кечки таълимдан рухсат этилади: 
• кечки таълим (фақат бир таълим соҳаси доирасида);
• кундузги.

Кечки таълимдан сиртқи ҳамда махсус сиртқи таълимга кўчириб бўлмайди.

Махсус сиртқи таълимдан бошқа таълим шаклига кўчириб бўлмайди, ўз навбатида бошқа таълим шаклларидан махсус сиртқига кўчириш талаби ҳам рад этиш учун асос бўлади. Фақат махсус сиртқида бир таълим соҳаси доирасидагина кўчиришга рухсат этилади.

Шунингдек, мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналиши ёки таълим шаклига, бошқа ОТМга кўчира олмайди.

Киритилди: 13:17 20.01.2020. Ўқилди: 8918 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!