Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россиядаги ахлатхонада рўй берган портлашда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Россиядаги ахлатхонада рўй берган портлашда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Россиянинг Владикавказ шаҳрида чиқинди юклаш жараёнида юз берган портлаш оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Известия газетаси хабар бермоқда.

Ҳодиса 17 апрель куни шаҳар марказидаги "Интернатсиональная" кўчаси ва "Партизанский" тор кўчаси кесишган ҳудудда содир бўлган. Портлаш вақтида 46 ёшли эркак воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Марҳумнинг ҳамкасблари унинг оилали бўлиб, беш нафар фарзанди борлигини маълум қилган.

Ҳозирда ҳудудда тезкор хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот органлари иш олиб бормоқда. Воқеа сабаблари чуқур ўрганилмоқда. Россия тергов қўмитаси томонидан эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тахминларга кўра, портлаш чиқинди ичида бўлган хавфли ёки портловчи буюм сабаб юзага келган бўлиши мумкин. Махсус хизматлар чиқинди ташувчи техникани текшириб, уни кейинчалик махсус полигонга олиб чиқишни режалаштирмоқда.

Шимолий Осетия–Алания раҳбари Сергей Меняйло аҳолини хавфли буюмларни оддий чиқинди контейнерларига ташламасликка, уларни махсус хизматлар орқали топширишга чақирган.

Киритилди: Бугун 17:30. Ўқилди: 556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!