Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Перес Олисе учун таклифни янада оширишга қарор қилди

Перес Олисе учун таклифни янада оширишга қарор қилди

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбари Флорентино Перес «Бавария»нинг франциялик вингери Майкл Олисени сотиб олишни жиддий тарзда мақсад қилган. Бу ҳақда Defensa Central журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотларига кўра, президент юлдуз ярим ҳимоячининг трансфери учун 180 миллион евро сарфлашга тайёр. Аввалроқ матбуотда 150 миллион евро миқдоридаги маблағ тилга олинаётган эди. Перес бўлажак президентлик сайловларида ғалаба қозонса, ушбу трансферни амалга ошириш учун бор кучини ишга солади.

Олисе 2024 йилнинг ёзидан буён Мюнхен гранди шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Франциялик футболчи ва Германия топ-клуби ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Киритилди: Бугун 17:20. Ўқилди: 207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!