Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади

«Бавария» ҳамда Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилиши ва «Олтин тўп» соҳиби бўлиши учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда. Бу ҳақда ЖЧ-2026 якунланганидан кейин статистик портал Squawka маълум қилди.

Платформа маълумотларига кўра, жаҳон чемпиони бўлган Испания терма жамоаси ва «Барселона» вингери Ламин Ямалнинг йилнинг энг нуфузли индивидуал совринини қўлга киритиш эҳтимоли 33 фоизгача ошган.

Учинчи ўринга эса Испания терма жамоаси ва «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри 22 фоизлик кўрсаткич билан кўтарилди.

Squawka талқинига кўра «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар:

  1. Харри Кейн («Бавария», Англия) — 40%.

  2. Ламин Ямал («Барселона», Испания) — 33%.

  3. Родри («Манчестер Сити», Испания) — 22%.

  4. Килиан Мбаппе («Реал» Мадрид, Франция) — 17%.

  5. Лионель Месси («Интер Майами», Аргентина) — 9%.

Киритилди: Бугун 12:29. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!