Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг муваққат ишлар вакилини чақиртирди ва Каспий денгизида Эрон кемасига қилинган ҳужум муносабати билан унга норозилик нотасини топширди.
Бу ҳақда IRIB манбаси хабар бермоқда.
«Шунингдек, Эрон Ислом Республикаси ўз хавфсизлиги ва миллий манфаатларини қатъий ҳимоя қилиши ҳамда ўз фуқароларининг ҳаёти ва мол-мулкига нисбатан таҳдидларни жавобсиз қолдирмаслиги таъкидланди», — дейилади нашр хабарида.