Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Pepsi логотипида нималар ўзгарди?

Pepsi логотипида нималар ўзгарди?

Pepsi компанияси 125 ёшга тўлди (тасаввур қилинг). Шу муносабат билан компания кеча, 28-март куни ребрендинг эълон қилди.

Бренднинг логотипи, қадоқлари ва умуман, дизайн тизими янгиланди. Бу 15 йилда биринчи ўзгариш. Янги қадоқлар кузда АҚШ бозорида, бутун дунё токчаларида эса 2024 йили чиқиши режалаштирилган.

Янгиланишнинг асосий сабаби - шакарсиз ичимликларни тарғиб қилиш. Шунинг учун ҳам қора ва тўқ рангларга кўп эътибор қаратилган (шакарсиз банка қора рангда бўлгани учун). Ҳатто Pepsi'нинг асосий ранги бўлган - кўк ранг ҳам энди тўқлаштирилган. Энди кўк ранг электрикдан кўра, ярим-тун(midnight)га яқинроқ.

Янги логотипда PEPSI ёзуви шрифти ўзгариб, катта ҳарфлар билан ёзилган. Ёзув ин-ян белгисининг ўртасига жойлаштирилган, худди 80-йиллардаги каби. Ин-ян белгисининг ўзи ҳам 80-90 йиллар ҳолатига қайтарилган.

Киритилди: 19:26 29.03.2023. Ўқилди: 2079 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!