Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Пеп Гвардиола Манчестер дербисини кимлар ўтказиб юборишини маълум қилди

Пеп Гвардиола Манчестер дербисини кимлар ўтказиб юборишини маълум қилди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жума кунги матбуот анжуманида кадрлар масаласида фикр билдирди.

Якшанба куни "шаҳарликлар" "Манчестер Юнайтед"га қарши дербида иштирок этади.

"Мармуш Миср терма жамоасидан жароҳат олиб келди. Аит-Нури ва Шерки ҳам ўйнамайди. Стоунснинг иштироки шубҳа остида, лекин унинг муаммоси жиддий эмас. Қолганлар сафда.

Мармуш? Текширувларни кутишимиз керак, лекин унинг тикланиши бир неча ҳафта давом этади деб ўйлайман. Терма жамоалар учун навбатдаги танаффусгача у тайёр бўлади," - деди Гвардиола журналистларга.

Айтиш керакки, "Манчестер Сити"нинг жароҳат олган футболчилари рўйхатида Матео Ковачич ва Кэлвин Филлипс ҳам бор.

Киритилди: 20:52 12.09.2025. Ўқилди: 904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!