Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Пентагонни ошкор қилган Жек Тейшейра 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Пентагонни ошкор қилган Жек Тейшейра 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Маълумотлар ошкор этилишида Россиянинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ ҳужжатлар бўлган. Тейшейра шу йил бошида миллий мудофаа маълумотларини қасддан сақлаш ва узатишда олтита айблов бўйича айбини тан олди.

Сешанба куни АҚШ федерал судьяси Массачусетс ҳаво миллий гвардияси аъзоси 22 ёшли Жек Тейхейрани Пентагоннинг махфий ҳужжатларини ошкор қилгани учун 15 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Расмийларнинг таъкидлашича, Тейхейра аввалига ўзи кириши мумкин бўлган махфий ҳужжатларни йиғган, сўнгра электрон қурилмаларини уйи ёнидаги ахлат қутисига ташлаб, қадамларини яширишга уринишдан олдин «махфий» ва «ўта махфий» деб белгиланган файллар фотосуратларини баҳам кўрган.

Судга олиб келинганида тўқ сариқ рангли костюм кийган Тейшейра ҳукм ўқилишида ҳеч қандай реакция кўрсатмади.

Тейшейра шу йил бошида жосуслик қонунига биноан миллий мудофаа маълумотларини қасддан сақлаш ва узатишда олтита айбловни тан олди.

«Мен келтирган ва етказган барча зарарлар учун узр сўрайман», деди Тейшейра судья олдида.

Киритилди: 23:24 13.11.2024. Ўқилди: 1277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!