Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Пентагон Украинага маълумот узатишни тўхтатди

Пентагон Украинага маълумот узатишни тўхтатди

Бу ҳақда Тhe New York Times нашри хабар бермоқда.

Нашр манбаларига таяниб, АҚШдан Украинага узатилаётган маълумотлар билан боғлиқ тафсилотлар, шунингдек, Киевда мавжуд муқобил маълумот манбалари ва бу ҳолат қанча давом этиши мумкинлиги ҳақида ёзди.

"Қўшма Штатлар Мудофаа вазирлигидан маълумотлар етказилиши бутунлай узилди. Асосан сунъий йўлдош тасвирлари етиб келмаяпти. Бироқ бунинг унчалик даражада муҳим эмас, чунки шунга ўхшаш тасвирларни Европа сунъий йўлдошлари орқали олиш мумкин", — дея маълум қилди Украина Бош разведка бошқармасининг собиқ раҳбари Валерий Кондратюк.

"Украинада Марказий разведка бошқармасининг (CIA) сезиларли даражада иштироки бор. Айрим CIA ходимлари Украина ҳарбий базаларида ишлайди ва душман нишонларини аниқлашда ёрдам беради. Улар CIA маълумотлар базасига кириш ҳуқуқига эга ва уларни украиналиклар билан бўлишиши мумкин", дея аниқлик киритди NYT.

Газетанинг қайд этишича, АҚШ Марказий разведка бошқармаси Украинага камида учта махфий электрон разведка базасини қуришда ёрдам берган. Ушбу иншоотлар ҳозир ҳам фаолият юритмоқда ва Украина армиясининг Қўшма Штатлар разведка маълумотларига қарамлигини камайтиришга ёрдам бермоқда.

The New York Times суҳбатдошларининг айтишича, маълумот етказиб беришдаги танаффус узоқ давом этмайди ва унинг реал таъсири минимал бўлади.

Трамп маъмуриятидаги манбалардан бири дастлабки режа бўйича Киевга разведка маълумотлари берилишидаги тўхталиш бир ёки икки ҳафта давом этиши режалаштирилганини айтган.

Киритилди: 10:30 06.03.2025. Ўқилди: 1196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!