АҚШ Мудофаа вазирлигининг оммавий қирғин қуролларига қарши курашиш бўйича стратегиясида кимёвий, биологик ва ядро қуроли қўлланадиган можаро хавфи ошгани тилга олинган. Баёнотда ушбу соҳада Россия ва Хитой асосий таҳдид бўлиб қолаётгани таъкидланган.
Оммавий қирғин воситалари рўйхатига кимёвий, биология, радиология ёки ядро қуроли киради, чунки бундай қуроллар қўлланиши кенг кўламли вайронагарчилик, кўп миқдорда қурбон келтиради.
Ҳужжатда таъкидланишича, АҚШ ва иттифоқчилар кимёвий, биологик ёки ядро қуроли қўлланиши хавфига дуч келиши эҳтимоли 2014 йилдан буён ортиб бораётганини тасдиқлашади.
“ХХР ва Россия оммавий қирғин қуроллари соҳасида асосий чақириқ ҳисобланаётган бир пайтда, КХДР, Эрон ва айрим экстремистик ташкилотлар ҳам доимий хавфлилигича қолмоқда, бунга қарши курашиш ҳам жуда долзарб”, - дейилади ҳужжатда.