Пентагон раҳбари Ллойд Остин АҚШ Исроилга ҳужум қилинган тақдирда уни ҳимоя қилишда ёрдам беришини айтди, деб ёзади The Times of Israel.
Остин бу ҳақда Эронда ҲАМАС Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ўлдирилганидан кейин баёнот берди.
Нашрнинг ёзишича, Пентагон раҳбари, шунингдек, Вашингтон Ҳаниянинг ўлими фонида минтақадаги кескинликни камайтиришга ҳаракат қилаётганини таъкидлаган.