Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Пентагон Қўшма Штатларда қуроллар захиралари камлигидан хавотирда

Пентагон Қўшма Штатларда қуроллар захиралари камлигидан хавотирда

Пентагон Хитой билан эҳтимолий можарога тайёрланиш учун ракеталар ва 12 та муҳим тизимлар ишлаб чиқарилишини тезлаштиришга қарор қилди, деб хабар бермоқда WSJ.

Газетанинг манбаларига таяниб хабар беришича, Пентагон Қўшма Штатларда қуроллар захиралари камлигидан хавотирда бўлиб, етказиб берувчиларни ракеталар ишлаб чиқариш суръатини икки баравар, ҳаттоки тўрт баравар оширишга чақирмоқда. Мазкур ҳаракат Ўқ‑дори ишлаб чиқаришни тезлаштириш Кенгаши доирасида олиб борилмоқда.

"Кенгаш асосий эътиборни Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, кемага қарши узоқ масофали ракеталар, Standard Missile-6, Precision Strike Missiles ва Joint Air-Surface Standoff Missiles каби 12 та тизимга қаратган", дея ёзмоқда The Wall Street Journal.

Киритилди: 20:55 29.09.2025. Ўқилди: 796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!