Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Пентагон "Номаълум учувчи объектлар" ҳақидаги файлларнинг учинчи қисмини эълон қилди

Пентагон "Номаълум учувчи объектлар" ҳақидаги файлларнинг учинчи қисмини эълон қилди

Хабарларга кўра, улар орасида бир нечта объектнинг Будапешт ва Москва ўртасидаги парвози тасвирланган ҳужжат ҳам бор. Ушбу тўпламдан Федерал тергов бюроси, Марказий разведка бошқармаси ва Пентагон архивларидан олинган турли йилларга оид 72 та ҳужжат ўрин олган.

Уларнинг орасида МРБнинг 1956 йилдаги ахборот ҳисоботи бўлиб, унда асли венгриялик бўлган АҚШ фуқаросининг кўрсатмалари жой олган. Унинг айтишича, Будапештда яшовчи жияни 1955 йил ноябр ойида унга хат юбориб, унда номаълум учувчи объектларни тасвирлаган.

"Учувчи ликопчалар" деб аталаётган нарсалар бир неча ҳафта давомида одамларни саросимада ушлаб турди. Бу ҳақда газеталарда ўқиган бўлсангиз керак: ушбу объектларнинг тезлиги соатига 12 минг километр деб баҳоланди", — дейилган хатда.

Ҳужжатга, шунингдек, ушбу объектларнинг Будапешт ва Москва ўртасидаги йўналишда қандай саф тортиб учгани акс эттирилган чизма ҳам илова қилинган.

Киритилди: Бугун 13:15. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!