Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Пентагон Флоридада гипертовушли қуролларни синовдан ўтказганини эълон қилди

Пентагон Флоридада гипертовушли қуролларни синовдан ўтказганини эълон қилди

АҚШ армияси Флорида штатида гипертовушли қуролларни синовдан ўтказди.

Бу ҳақда Пентагон расмий вакилига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

«АҚШ армияси ва денгиз флоти яқинда Флорида штатидаги Канаверал бурнидаги АҚШ космик кучлари базасида анъанавий гипертовушли тизимни синовдан ўтказишни бошлади», — дейилади баёнотда.

Агентлик вакилининг сўзларига кўра, ушбу синовлар «фойдаланишга тайёр гипертовушли технологияни ривожлантиришда муҳим босқич» бўлган.

Бироқ, кўриб чиқилаётган тизимлар ҳақида бошқа тафсилотлар берилмаган.

Киритилди: 09:12 30.07.2024. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!