Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Пенсия миқдори фақат ойлик иш ҳақидан ҳисобланадими ёки устама ва мукофот пуллари ҳам инобатга олинадими?

A A A
Пенсия миқдори фақат ойлик иш ҳақидан ҳисобланадими ёки устама ва мукофот пуллари ҳам инобатга олинадими?

🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Низомининг 82-бандига мувофиқ:

⏺- пенсия ҳисоблашда иш ҳақи таркибига, шунингдек, иш ҳақининг натурал қисмига 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун қонунчиликка мувофиқ суғурта бадаллари;

⏺- 2019 йилдан кейинги давр учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 371-моддасида кўрсатилган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар киритилади.

✅ Яъни фуқароларнинг меҳнат фаолиятлари давомида олган иш ҳақларига қўшимча равишда тўланган устама ва мукофот пуллари пенсия ҳисоблашда инобатга олинади.

Киритилди: 15:48 11.12.2023. Ўқилди: 1484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!