Хитой икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида КХДР билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.
CCTV+ телеканали хабар беришича, бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Го Цзякунь КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг шанба куни Хитойнинг Даньдун шаҳрига ташрифи ҳақидаги саволга жавоб берар экан, маълум қилган.
«Хитой ва КХДР дўстона муносабатларга эга давлатлардир. Икки томонлама муносабатларни сақлаш, мустаҳкамлаш ва ривожлантириш Хитой Коммунистик партияси ҳамда Хитой ҳукуматининг доимий стратегик сиёсати бўлиб келган.
Хитой икки давлат раҳбарлари ўртасида эришилган муҳим келишувларни амалга ошириш ва икки томонлама муносабатларни ривожлантириш мақсадида КХДР билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр», — деди у.
КХДР раҳбари шанба куни икки давлатни боғловчи Ялуцзян дарёси устидан яқинда очилган кўприк орқали Хитойнинг Даньдун шаҳрига бир кунлик ташриф билан келган.
Ташриф доирасида у автомобилсозлик заводига ҳам борган.