Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Педро Санчес АҚШ Испанияни «жазоламоқчи» экани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Педро Санчес АҚШ Испанияни «жазоламоқчи» экани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Испания Бош вазири Педро Санчес Америка расмийлари Ирон билан уруш борасидаги позицияси учун Мадридни «жазолаш» имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақидаги маълумотларни инкор этди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар бермоқда.

«Испания Бош вазири унинг ҳукумати НАТО бўйича иттифоқчилар билан одатий ҳамкорликни давом эттиришини маълум қилди ва АҚШ расмийлари мамлакатнинг Эрон билан уруш бўйича тутган йўли учун Мадридга нисбатан чора кўриш (жазолаш) имкониятларини ўрганаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди», — дейилади материалда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияларида ўз базаларидан фойдаланишга рухсат бермаган эди, бу эса иттифоқчилар ўртасида муайян кескинликни келтириб чиқарган.

Киритилди: Бугун 15:11. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!