Бугун 12 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Педагоглар аттестациядан ўтиш ва малака тоифасини олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин

A A A
Педагоглар аттестациядан ўтиш ва малака тоифасини олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин

👩🏻‍🏫 Мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус таълим ҳамда мактабдан ташқари таълим соҳасидаги педагог кадрлар аттестациядан ўтиш ва малака тоифаси (лавозим) олиш бўйича ҳужжатларни my.gov.uz орқали топширишлари лозим.

Чунки, уларга қоғоз шаклидаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, ўрнига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва ҚР-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилган.

📝 Ариза топшириш: ҳар йили январь-февраль, август-сентябр ойларида амалга оширилади.

❌ Муҳими, педагог кадрларни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди.

💰 Навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилганда эса давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов тўланади. My.gov.uz орқали мурожаат қилинганда, 10 фоиз чегирма берилади.

Киритилди: 16:49 25.01.2024. Ўқилди: 2640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!