Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Педагог ходимлар учун меҳнат таътили давомийлиги меъёри белгиланди

A A A
Педагог ходимлар учун меҳнат таътили давомийлиги меъёри белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили ва қўшимча таътиллар давомийлиги меъёрлари Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланди.

Қарорда мактабгача таълим ташкилотларининг Умумий турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари, Жисмоний ёки психик ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган ҳамда реабилитация марказига ега бўлган давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари;

Умумий ўрта таълим ташкилотларининг Бошланғич, умумий ўрта таълим мактаблар ва мактаб-интернатлар, Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар, Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, Республика ўқув-тарбия муассасалари;

Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари, Республика олимпия захиралари мактаби, спорт турларига тайёрлаш марказлари, Спорт турлари бўйича маҳорат мактаблари, Спорт турлари бўйича академиялар,“Меҳрли мактаб” давлат таълим муассасаси, меҳрибонлик уйлари;

Мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг Баркамол авлод болалар мактаблари, Ўқувчи ёшлар маркази, Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари, Болалар-ўсмирлар олимпия захupacu спорт мактаблари, Ихтисослаштирилган спорт мактаблари, Спорт мактаблари,Болалар мусиқа ва санъат мактаблари, шунингдек, Ўрта махсус таълим ташкилотлари ходимлари – педагогларнинг узайтирилган меҳнат таътили ва қўшимча таътиллар давомийлиги меъёри белгилаб берилган.

Киритилди: 07:49 30.06.2023. Ўқилди: 2239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!