Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Пайпоқда 64 минг доллар: “Дўстлик” постида валюта яшириб олиб чиқишга уриниш фош этилди

Пайпоқда 64 минг доллар: “Дўстлик” постида валюта яшириб олиб чиқишга уриниш фош этилди

“Дўстлик” чегара божхона постида фуқаронинг пайпоғидан 64 минг АҚШ доллари чиқди.

Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости ходимлари хорижий валютани яширинча олиб чиқишга бўлган уринишни фош қилди.

Ўзбекистондан Қирғизистонга чиқиб кетиш мақсадида постнинг “Чиқиш пиёда” йўналишидаги яшил йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро божхона назорати ва шахсий кўрикдан ўтказилган.

Назорат жараёнида фуқаронинг божхона декларациясида кўрсатилмаган, яширин ҳолда олиб чиқилаётган хорижий валюта маблағлари борлиги аниқланган.

Эътиборлиси, жами 64 минг АҚШ доллари миқдоридаги валюта фуқаронинг пайпоғига яширилган ҳолда олиб чиқилаётган бўлган.

Божхона ходимларининг ҳушёрлиги ва синчковлиги натижасида 64 минг АҚШ доллари аниқланиб, белгиланган тартибда вақтинча сақловга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:42 08.10.2026. Ўқилди: 907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!