Уламоларимиз таъкидлашларича, Абдуманоф (Пайғамбаримизнинг тўртинчи боболари) уруғи ичида беш киши тана тузилиши жиҳатидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга жуда ҳам ўхшар эдилар. Ҳатто баъзи кишилар уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга алмаштириб юборишлари ҳам мумкин эди. Улар:
1. Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб. У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччаларидан бири бўлиб, у зот билан эмикдош ака-ука ҳам ҳисобланар эди.
2. Қусам ибн Аббос ибн Абдулмутталиб. У киши ҳам амакивачча бўлиб, Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳунинг ўғиллари. Самарқандда дафн қилинганлар.
3. Соиб ибн Убайд ибн Абду Язид ибн Ҳошим. Имом Шофеъийнинг боболари.
4. Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумо. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг набиралари. Ҳазрати Али ва Фотима онамизнинг бош фарзандлари.
5. Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу. У киши ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиваччалари, ҳазрати Алининг туғишган акалари.
Манба: Siyrat.uz