Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Пахтакор метро бекатида ёш болани итариб юборишгани ростми?

A A A
Пахтакор метро бекатида ёш болани итариб юборишгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда “Пахтакор метро бекатига ёш болани итарворишибди” номи остида хабар тарқалмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан “Тошкент метрополитени” ДУК маъмурияти қуйидагиларни маълум қилади:

Жорий йилнинг 26-июн санаси соат тахминан 18:00 да метрополитеннинг Пахтакор бекатида ҳаракат таркибидан тушиш чоғида йўловчилардан бири (3 ёшли қизалоқ) ҳамроҳининг этиборсизлиги натижасида вагон эшигига оёғини қисиб олган. Шундан сўнг, зудлик билан унга биринчи ёрдам кўрсатилган ва тез тиббий ёрдам хизмати чақиртирилган. Ҳолат юзасидан йўловчига ҳеч қандай оғир жароҳат етмаган. Яъни тармоқда тарқалаётган “Ёш болани итарворишди” мазмунидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва бу хабарлар ёлғон маълумотдир.

Киритилди: 07:33 28.06.2025. Ўқилди: 824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!