Лос-Анжелесдан Хитойга учган Америка самолёти учувчида паспорт йўқлиги сабабли АҚШга қайтишга мажбур бўлди.
Унитед Airlines авиакомпанияси самолёти бортида 257 йўловчи ва экипажнинг 13 аъзоси бўлган. Парвоз вақтида учувчилардан бири паспортини ўзи билан олиб кетмагани маълум бўлди. Самолёт янги экипаж кутаётган Сан-Франсиско аэропортига қўнди. Авиакомпания йўловчиларни овқатланиш ваучерлари ва компенсациялар билан таъминлади.
Ҳодиса туфайли самолёт Шанҳайга олти соат кечикиб етиб келди.