Арманистон бош вазири Никол Пашинян мамлакат 20 йилдан кейин Европа Иттифоқига аъзо бўлишига умид билдирди.
Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Дублиндаги Халқаро ва Европа масалалари институтида нутқ сўзлаган Арманистон ҳукумати раҳбари мамлакатнинг келажаги ҳақидаги тасаввурлари билан ўртоқлашди.
"Мен Арманистонни Европа Иттифоқи таркибида кўраман", — деди Пашинян.