Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

“Партияларни ҳам, депутатларни ҳам танимаймиз, бунга уларнинг ўзи сабабчи” – аҳоли бўлажак сайловлар ҳақида

A A A
“Партияларни ҳам, депутатларни ҳам танимаймиз, бунга уларнинг ўзи сабабчи” – аҳоли бўлажак сайловлар ҳақида

Жорий йилнинг сўнгида Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўлади. Ўзбекистонликлар ушбу сиёсий воқеа ҳақида маълумотга эгами? Умуман олганда, сиёсий партиялар ва уларнинг номзодларини қанчалик билишади? Togri.uz одамларга ушбу саволлар билан юзланди.

Қанақа сайлов?

Кўпчилик сайлов ҳақида маълумотга эга эканлиги маълум бўлди. Шундай бўлса-да, респондентлар орасида ушбу сиёсий жараёнга бефарқлар ҳамда бу борада деярли тушунчага эга бўлмаганлар ҳам етарлича бор эди. Кимдир “Президентликка сайлов бўладими?” дея саволга савол билан жавоб берган бўлса, яна кимдир “Вилоятлар бўйичами” дея тусмол жавоб қайтарди.

Экологик партиянинг борлиги кўпчиликка номаълум

Экологик партия ўзини аҳолига танитмагани жавоблардан кўриниб қолди. “Юртимизда нечта сиёсий партия бор?” деб сўралганда, аксар респондентлар “4 та” деб жавоб қайтарди. Расман иш юрита бошлаганига унча кўп вақт бўлмаган Экологик партия ҳақида эса кўпчиликнинг мутлақ хабари йўқ эканлиги маълум бўлди.

“Партия депутатларини энди-энди танияпмиз”

Сўровда иштирок этганларнинг аксари партиялар фаолияти етарлича тарғиб қилинмаяпти деган фикрда.

Респондентлардан бири “Ўзини (сиёсий партиялар) халққа таништирмаган. Шунинг учун уларнинг фаолияти ҳақида билмаймиз” деган бўлса, яна бири “Бу ҳақида шахсан мен маълумотга эга эмасман. Партияларни ҳам, депутатларни ҳам энди-энди танияпмиз-да”, дейди.

Марказий сайлов комиссияси сайловчиларни айблаган эди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов партия ва номзодлар ҳақида билмагани учун сайловчи айбдорлигини таъкидлаган эди. Афтидан сайловчилар бу фикрга қўшилмайди.

 

Киритилди: 07:30 21.09.2019. Ўқилди: 2201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!