Бугун 6 апрель, 2020 йил, душанба

O'ZB

Паркентдаги ёниб кетган савдо дўконлари ўрнида нима қурилади? 

Паркентдаги ёниб кетган савдо дўконлари ўрнида нима қурилади? 

Аввалроқ, 7 март кечаси соат тахминан 23:30 атрофида Тошкент вилояти Паркент туманининг деҳқон бозорида катта ёнғин келиб чиққанлиги тўғрисида хабар берган эдик.

Дастлабки хулосаларга кўра, ёнғин электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш оқибатида келиб чиққан. Ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар йўқ.

Воқеа жойига вилоят ҳокими Рустам Холматов етиб борган ва ёнғин сабабларини чуқур ўрганиш ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Ёнғин оқибатларини бартарф этиш юзасидан Паркент тумани ҳокимининг 2020 йил 8 мартдаги 28-Ф-сонли фармойиши чиқарилди.

Содир бўлган ёнғинни тўлиқ бартараф этиш ва мулк эгаларига амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан туманда фавқулодда ҳолат жорий этилди. Аланга ичида қолган ҳудудни тозалаш, бозорда фаолият юритаётган тадбиркорларга етказилган зарарни қоплаш борасида шошилинч чоралар кўрилмоқда. Бу йўналишда тузилган махсус ишчи гуруҳлари фаолият олиб боряпти.

Фармойишда зарар кўрган барча дўконлар тезда  таъмирланиб, аҳолига савдо хизмати кўрсатишни қайта йўлга қўйилиши алоҳида қайд этилган. Бирламчи манбаларга кўра, 800 кв м. майдондаги савдо дўконлари катта аланга ичида қолиб кетган. Етказилган талафот жуда жиддий. Шу боис, айни дамда “Паркент деҳқон бозори” фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Туман ҳокимининг фармойишда ёниб кетган барча савдо дўконлари ўрнида тез кунларда замонавий услубдаги янги бинолар қад ростлаши қайд этилган.

Киритилди: 19:30 09.03.2020. Ўқилди: 1415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!