Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Паркент туманида 14 ёшли бола тоғасининг ўғлини ўлдириб қўйди

Паркент туманида 14 ёшли бола тоғасининг ўғлини ўлдириб қўйди

Тошкент вилояти Паркент туманида 14 ёшли йигит қариндошини эҳтиётсизлиги сабаб ўлдириб қўйди. Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати воқеа тафсилотларини маълум қилди.

Қайд этилишича, 2 август куни 2008 й.т. фуқаро Э.Э. Паркент тумани “Ёшлик” маҳалласида яшовчи тоғасининг уйига меҳмонга келган.

У ерда 2007 й.т. М.Т. (тоғасининг ўғли) билан қушларни овлаш мақсадида тоғасига тегишли бўлган 4,5 калибрли пневматик қуролни уйдан олиб чиққан. Шундан сўнг 14 яшар Э.Э. эҳтиёncизлиги оқибатида пневматик қуролдан ўқ отиб 15 ёшли М.N.ни чап кўкрак соҳасига тан жароҳати етказган.

Натижада фуқаро М.Т. олган тан жароҳати билан ҳодиса жойида вафот этган.

Киритилди: 13:33 05.08.2022. Ўқилди: 2295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!