Чоршанба куни кечқурун автомобиль Париждаги кафе айвонига бориб урилган, натижада бир киши ҳалок бўлган, камида олти киши жароҳатланган, улардан учтаси оғир аҳволда. Бу ҳақда Франциянинг BFMTV ахборот канали полициядаги манбаларга таяниб хабар берди.
ЙТҲ шаҳарнинг 20-муниципал округидаги машҳур Пер-Лашез қабристони яқинида тахминан 19:30 атрофида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлган, уч киши оғир тан жароҳати олган. Ҳодиса жойида тез тиббий ёрдам шифокорлари ишламоқда, қурбонлар сони кўпайиши мумкин.
Транспорт воситаси ҳайдовчиси ғойиб бўлди. Полиция унинг қонида гиёҳванд моддалар ва спиртли ичимликлар топилган йўловчисини ҳибсга олди, деб хабар берди БФМТВ полицияга таяниб.
Полиция транспорт воситасини экспертизадан ўтказмоқда. Текширув маълумотлари автоҳалокатга ишора қилмоқда, деб хабар бермоқда телеканал.