1. Ҳар 7 йилда Эйфел минораси қўлда қайтадан бўяб чиқилади.
Бу ишни амалга оширишда жуда катта меҳнат ва куч талаб қилинади.Жумладан, 60 тонна бўёқ сарфланади ва бу иш қўлда амалга оширилади, шунинг учун ҳам анча вақт талаб қилинади. Бунга 18 ой вақт сарфланади.
2. Эйфел минораси дунёдаги энг катта реклама учун ишлатилади.
Машҳур француз автомобиль ишлаб чиқарувчиси Citroen Эйфел минорасидан 1925 ва 1934 йиллар оралиғида реклама қилиш учун фойдаланишган. Улар 250 мингга яқин чироқлардан фойдаланиб, компаниянинг номини минора устига намойиш этишган. Гиннеснинг рекордлар китоби ҳатто дунёдаги энг катта реклама сифатида қайд этилган!
3. Эйфел минорасига турмушга чиққан аёл
2007 йилда бир аёл минорага турмушга чиқишга қарор қилди ва исмини Эрика Ла Тоур Эйфелга ўзгартирди. Ҳатто “Эйфел минорасига турмушга чиққан аёл” деб номланган ҳужжатли фильм олинган. Бу ноодатий далиллардан бири.
4. Эйфел минораси қуёш ботганидан кейин ҳар соатда беш минут давомида чироқлар билан безанади.
Ҳар соатда беш минут давомида нур сочадиган чироқлар учун 20000 та чироқ керак бўлади.
5. Яқинда Эйфел минорасида ҳаттоки видео клип олишга муяссар бўлишди.
ПНЛ француз реп дуэти Эйфел минорасида мусиқий видео олган биринчи санъаткорга айланишди. Улар ўзларининг 2019 йилда чиққан қўшиқлари учун 126 миллиондан ортиқ мухлислари томонидан илиқ кутиб олинди.
6. Парижликларнинг аксарияти минорага чиқишмаган.
Маълумки, Эйфел минораси Парижнинг энг муҳим жойларидан биридир. Бу дунёдаги энг машҳур туристик марказлардан бири бўлиб, йилига 7.000.000 киши ташриф буюради! Унинг баландлиги 324 метр ва 10000 тонна оғирликка эга. Аммо маълумотларга қараганда, Парижда яшайдиган аҳолининг кўпчилик қисми бу минорага чиқмаган.
Manba: hidoyat.uz