Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Париждаги ахлат йиғувчилар 29 март куни иш ташлашни тўхтатади

Париждаги ахлат йиғувчилар 29 март куни иш ташлашни тўхтатади

29 март куни Париждаги чиқинди ишчилари касаба уюшмаси иш ташлашчилар сони камлиги сабабли 6 мартдан бери давом этаётган иш ташлашни тўхтатади.

28 март куни Парижда касаба уюшмалари чақириғи билан пенсия ислоҳотига қарши акция бошланди.

Оммавий норозилик намойишлари фонида Париж кўчалари ёқимсиз ҳид манбасига айланган ва аҳолини безовта қиладиган ахлат тоғларига тўлиб қолган эди. 27 март куни шаҳар ҳокимлигида қайд этилганидек, тозалаш учун навбатда 7500 тоннага яқин чиқинди бор.

Мамлакатдаги тартибсизликлар 16 март куни Франция бош вазири Элизабет Борн пенсия ёшини 62 ёшдан 64 ёшга кўтаришни назарда тутувчи қонун қабул қилинганини эълон қилганидан кейин бошланди. Қонун парламент қуйи палатасида овоз беришни четлаб ўтган ҳолда қабул қилинди.

Киритилди: 07:18 29.03.2023. Ўқилди: 1101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!