Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Париж ва Лондон Ҳўрмуз бўғозида "тинчлик" миссиясига бошчилик қилади

Париж ва Лондон Ҳўрмуз бўғозида "тинчлик" миссиясига бошчилик қилади

Франция президенти Эммануэл Макрон ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўп миллатли миссия бошланишини эълон қилишди.

Стармернинг таъкидлашича, ушбу ташаббус фақат тинчлик ва мудофаа характерига эга бўлиб, тижорат кемаларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳудудни миналардан тозалашга қаратилган. Ҳозиргача ўндан ортиқ давлат ушбу миссияда иштирок этиш истагини билдирган.

Германия канцлери Фридрих Мерц ҳам Берлин ушбу операцияда қатнашишга тайёрлигини тасдиқлади. Бироқ у немис қўшинларини жойлаштириш учун Яқин Шарқдаги уруш тўлиқ тугаши асосий шарт эканини айтиб ўтди. Шунингдек, Мерц ушбу миссияда АҚШнинг иштирок этиши "мақсадга мувофиқ" бўлишини қўшимча қилди.

Киритилди: Бугун 09:35. Ўқилди: 312 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!