Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Париж: Украинадаги Шимолий Корея аскарлари — яна бир кескинлик

Париж: Украинадаги Шимолий Корея аскарлари — яна бир кескинлик

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро Киевга ташрифи чоғида Шимолий Корея қўшинларининг Украинага юборилиши ҳақидаги хабарлардан хавотир билдирди. Унинг қайд этишича, "бу эскалациянинг кейинги даражасини ифодалайди". Шу билан бирга, Барронинг қўшимча қилишича, бундай қадам Москванинг урушдаги қийинчиликларидан ҳам далолат беради.

Шу ўринда Германия ҳукумати ҳам Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликнинг кучайиши (масалан, қурол-яроғ етказиб бериш кўринишида) юзасидан ўз хавотирини билдирди. Берлин Пхенянни “Россиянинг халқаро ҳуқуқни бузувчи Украинага қарши агрессив урушини қўллаб-қувватлашни дарҳол тўхтатишга” чақирди.

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Италиядаги G7 йиғилишида Қўшма Штатлар Шимолий Корея қўшинларининг Украинадаги урушда иштирок этаётгани ҳақидаги хабарларни ҳозирча тасдиқлай олмаслигини маълум қилди.

Киритилди: 10:42 20.10.2024. Ўқилди: 1749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!