Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Зеленский Ғарбга ультиматум қўйди

Зеленский Ғарбга ультиматум қўйди

Ғарб давлатлари президент Зеленскийнинг Украина НАТОга қабул қилинмаса, ядровий арсенал яратилиши мумкинлиги ҳақидаги сўнгги баёнотидан жиддий хавотир билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

Агентликнинг таъкидлашича, Германиянинг Билд газетаси ҳарбий таҳлилчиси Юлиан Рöпке Украина маъмуриятидаги норасмий манбага таяниб, Киев бир неча ҳафта ичида Россия Федерациясига қарши фойдаланиш учун ядро қуролини яратишга тайёрлигини маълум қилган. Таҳлилчининг сўзларига кўра, бу стсенарий можаро юзага келиши мумкин бўлган даврга мўлжалланган ва Украина Шимолий Атлантика иттифоқига қабул қилинмаслиги, шунингдек, Россия Қуролли Кучларининг кейинги ҳаракатлари инобатга олинган. .

Шу билан бирга Британиянинг Тҳе Телеграпҳ нашри бу баёнот кўргазмали характерга эга эканлигини, бироқ унга жиддий ёндашиш кераклигини таъкидлайди.

Киритилди: 01:51 20.10.2024. Ўқилди: 3676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!