Югурувчи Элис Финот Париж Олимпиадасининг 3000 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича финал босқичидан сўнг йигитининг қўлини сўради. Бу ҳақда "centralasia.media" нашри хабар бермоқда.
Спортчи агар масофани 9 дақиқа ичида босиб ўтса, бу ўзига хос белги эканлигини таъкидлаган. Элис масофани 8:58,67 (янги Европа рекорди) дақиқада босиб ўтди.
"Биз тўққиз йилдан бери биргамиз. Оилавий ҳаётимизда янги саҳифа очилди", дейди спортчи.
33 ёшли Элис Олимпиадада профессионал спортчи бўлмаган кам сонлилардан биридир. У автомобиль инновациялари марказида муҳандис бўлиб ишлайди.