Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

“Париж-2024”да муайтай намойиш этилади

A A A
“Париж-2024”да муайтай намойиш этилади

Муайтай спорт тури масъуллари XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари давомида Париж шаҳридаги бир неча спорт мажмуасида, майдончаларда кўргазмали чиқишлар намойиш этади. Бу ҳақда Халқаро муайтай ассоциациялари федерацияси (IFMA) хабар тарқатди.

Муайтайни Олимпия ўйинлари тизимига киритиш борасидаги саъй-ҳаракат бир неча йил олдин бошланган, 2016 йил Халқаро олимпия қўмитасига олимпия спорт тури сифатида тан олиниш бўйича расман сўров тақдим этилган.

“Рио-2016”да, 2018 йил Буэнос-Айресдаги ўсмирлар Олимпия ўйинларида тарғибот давом эттирилган. “Токио-2020” Олимпиадасида коронавирус пандемияси туфайли тўхтаган жараён “Париж-2024”да яна жонланди.

Жорий йил май ойида IFMA маҳорат синовини ифодаловчи халқаро ўқув-машғулот ва кўргазмали чиқишни Олимпиаданинг қадимий ватани – Грецияда ўтказди.

Хуллас, Франция пойтахтидаги Олимпия майдончаларида, хусусан “Club France”, “Baan Muay” ва “UNESCO” қароргоҳи жойлашган ҳудудда муайтай бўйича жаҳон чемпионлигига эришган Таиланд, Греция, Франция, Филиппин ва Малайзиядан маҳоратли спортчилар ушбу спорт тури жозибасини кўрсатишга ҳаракат қилишади.

Киритилди: 19:29 22.07.2024. Ўқилди: 847 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!