5,3 магнитудали зилзила Папуа-Янги Гвинеяга тегишли Янги Британия оролида қайд этилган.
Бу ҳақда Австралия давлат геология бюроси хабар берди.
Зилзила эпицентри Ғарбий Янги Британия провинциясининг маъмурий маркази Кимбе шаҳридан 95 км шарқда жойлашган бўлиб, у ерда 30 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Ўчоқ 88 км чуқурликда жойлашган.
Жабрланганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида маълумот берилмаган. Цунами хавфи эълон қилинмади.