Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Озодбек Назарбеков Абдурайим Абдуваҳобов ҳақида: "У беғубор дамларимизни эслатувчи актёр эди"

A A A
Озодбек Назарбеков Абдурайим Абдуваҳобов ҳақида: "У беғубор дамларимизни эслатувчи актёр эди"

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков яқинда вафот этган актёр Абдурайим Абдуваҳобовни хотирлади.

"Бу нафақат ўзбек санъати, балки ўзбек халқи учун оғир жудоликдир!

Санъат оламидаги ёрқин юлдузларнинг сўниши, айниқса, у эл қалбидан жой олган инсон бўлса, ҳар бир хонадон аҳлини чуқур қайғуга солиши турган гап.
Бугунги мудҳиш хабарни эшитиб, очиғи, ўзимга келишим қийин бўлди. Биз севган актёр, ўзининг такрорланмас роллари билан бутун кино ва театр ихлосмандлари юрагидан жой олган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурайим Абдуваҳобов энди орамизда йўқ.

Ўзбек миллий академик драма театри актёри бўлган устоз санъаткоримиз ўзининг каттаю кичик роллари билан томошабинлар қалбида бир умрга муҳрланиб қолувчи образлар яратди. Айниқса, биз болалигимиздан севиб томоша қиладиган “Шум бола” фильми миллионлаб қалбларга кириб борди. Бундай ижод ва ижодкор ҳар биримизнинг дилимизда абадий яшаши аниқ. Марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз", деб ёзди Назарбеков инстаграмдаги саҳифасида.

Киритилди: 11:38 15.07.2020. Ўқилди: 4703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!