Уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари, мураббо ва бошқа маҳсулотларни сотиш янги қоидалар асосида амалга оширилиши мумкин, деб хабар беради Xəzər TV телеканали.
Телеканал маълумотига кўра, Озарбайжонда бундай маҳсулотларга ва уларни сотиш шартларига қўйиладиган талабларни белгилайдиган механизм ишлаб чиқиляпти.
Озарбайжон Озиқ-овқат хавфсизлиги агентлиги маълум қилишича, аввало уйларда ва оилавий хўжаликларда кейинчалик сотиш мақсадида қайси маҳсулотларни тайёрлашга рухсат берилиши аниқланади.
Улар учун маҳсулотларни тайёрлаш, сақлаш, ташиш ва сотишга оид талаблар белгиланади. Шунингдек, маҳсулотларнинг хавфсизлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни жорий этиш режалаштириляпти.
Янги тартиблар минтақавий бозорлардаги сотувчилар орасида саволлар уйғотган. Кўпчилик уй шароитида тайёрланган маҳсулотлар улар учун муҳим даромад манбаи эканини таъкидлаб, қўшимча чекловлардан хавотир билдиряптилар.
Агентликда таъкидланишича, янги механизм бир вақтнинг ўзида маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлаш ва уларни сотиш учун ягона, қонун-қоидаларни яратишга қаратилган.