Озарбайжон президенти Илҳом Алиев BBC мухбирига инглиз тилида интервью берибди. Ўзаро суҳбатда қардошларимиз раҳбари ўз мамлакатида сўз, ижтимоий тармоқлар, интернет, мухолифат эркинлигини таъминлаш қандай аҳволда эканлигини очиқ-ойдин айтган. ННТлар фаолият юритиши учун шароитлар қандай эканлигига тўхталиб ўтган.
Унинг таъкидлашича, Озарбайжонда интернет фойдаланувчилари 80 фоиздан ошар экан.
Эътиборимизни тортгани жиҳати, Алиев мухбирнинг журналистлар ва оппозиция вакиллари тазйиққа учраётгани ҳақидаги илмоқли саволидан устомонлик билан чиқиб кетгани бўлди.
У нафақат вазиятдан силлиқ қутулди, балки Жулиан Ассанж воситасида «Би-би-си»чини ноқулай аҳволга солиб ҳам қўйди.