Жорий йилнинг 20-22 июль кунлари Шуша шаҳрида "Ёлғон нарративларни фош қилиш: дезинформацияга қарши кураш" мавзусида иккинчи анъанавий Медиа-форум бўлиб ўтади.
Бугун ўз ишини бошлаган нуфузли тадбирда тахминан 50 та давлатдан 150 дан зиёд хорижий меҳмонлар, шу жумладан, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари А.Ходжаев ва мутасадди ходимлар, шунингдек, 30 та мамлакатдан Ахборот агентликлари, 3 та халқаро ташкилот ҳамда 82 та хорижий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари қатнашмоқда.
Медиа форумнинг очилиш маросимида Озарбайжон давлат раҳбари Илҳом Алиев ташриф буюрди ҳамда иштирокчиларни медиа соҳасида юқори аҳамиятга эга бўлган глобал тадбирда иштироклари билан қутлади.
"Shusha global media forum – дунё миқёсидаги кенг кўламли тадбир ҳисобланади. Ушбу конференция халқаро майдонда биринчи рақамли тадбирлардан десак, муболаға бўлмайди, деди И.Алиев сўзи давомида.
Медиа-форум собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида илк маротаба ўтказилмоқда ва бу биз учун Олий лигага чиқишимиз учун тенгсиз имкониятдир. Чунки форум доирасида ташкил этилган медиа майдонда биз нафақат ташаббуслар билан чиқамиз, балки моҳиятан ҳам кўплаб ишларни амалга оширамиз. Ҳозирда биз ривожланаётган мамлакатлар билан Глобал жануб ҳамда Глобал шимол ўртасида кўприк қуриш учун фаол саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз, дея таъкидлади Озарбайжон давлат раҳбари.
📌 Маълумот учун: уч кунлик Медиа-форум доирасида бўлиб ўтадиган панел сессияларида –
🔘Таъсирни баҳолаш: кенг кўламли дезинформацияни тушуниш;
🔘Дезинформацияларга янада барқарор жамиятни қуриш сиёсати ва ташаббуслар;
🔘"Технология ва дезинформация";
🔘Сунъий интеллектнинг реаллик, ОАВ ва дезинформацияга таъсири: медиасаводхонликни тарғиб қилиш;
🔘Минтақавий таъсир кўрстаиш ҳамда ОАВ мавзулари юзасидан кенг муҳокамалар олиб борилади.
Бундан ташқари, "Яшил дунё –COP29 йўлида бирдамлик" мавзусида тақдимот ва савол-жавоблар, Лочин шаҳри бўйлаб экскурсия, "Буюк қайтиш: Қорабоғ" фильми намойиши, Туркий ахборот агентлиги Альянси Ижрочи қўмитаси йиғилиши ўтказилиши кўзда тутилган.