Озарбайжонда 7 февраль, чоршанба кунига белгиланган муддатидан олдин президентлик сайловларига тайёргарлик давом этмоқда.
Президентлик сайловларида иштирок этиш учун етти нафар номзод рўйхатга олинган, жумладан, амалдаги давлат раҳбари Илҳом Алиев.
Сайлов куни бутун мамлакат бўйлаб 6300 дан ортиқ сайлов участкаси ишлайди. Сайловчилар сони қарийб 6,5 миллион кишини ташкил этади.
Хорижда яшаётган Озарбайжон фуқаролари учун 37 давлатда 49 та сайлов участкаси очилди.
Сайловда 85 мингга яқин киши кузатувчи сифатида рўйхатга олинган. Шунингдек, сайловни кузатиш учун 49 та халқаро ташкилот ва 70 та давлатдан 800 нафар шахс аккредитациядан ўтган.
Озарбайжондаги сайловларни Туркия, Россия, Германия, Италия, Япония ва бошқа давлатлардан 63 халқаро медиа ташкилоти кузатиб боради.