Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"

Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига йўл олгани билан муборакбод этди.

Бу ҳақда azertag.az хабар берди.

"Бугун учрашувимизни бошлар эканман, аввало, муҳтарам Шавкат Миромоновични ўз номимдан ва бутун Озарбайжон халқи номидан тарихий ютуқ – футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ финал босқичига чиққани билан табрикладим ва бу муваффақият тасодифий эмаслигини таъкидладим. Бу ўзбек спортчиларининг халқаро майдонда намойиш этаётган шонли спорт ғалабаларининг, жумладан, Ёзги Олимпия ўйинларидаги тарихий ютуқларнинг давомидир", – деди Алиев.

Киритилди: 23:34 04.07.2025. Ўқилди: 811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!