27 сентябрдан 10 ноябрга қадар Тоғли Қорабоғда давом этган жанговар ҳаракатлар давомида Озарбайжон Қуролли кучларининг 2 783 нафар ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги хабар қилмоқда.
“Ватан урушида Қуролли кучларимизнинг 2783 нафар ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлди. 103 нафар ҳарбий хизматчининг шахси ДНК таҳлили усулида аниқланмоқда”, - дейилган хабарда.
Вазирлик маълумотларига кўра, 100 нафардан зиёд киши бедарак йўқолган. Уларни жойини аниқлаш ва оилаларига бериш чоралари кўрилмоқда.
“Ҳозирда тиббиёт муассасаларида 1245 нафар ҳарбий хизматчиларимиз даволанмоқда”, - дея қўшимча қилган Озарбайжон Мудофаа вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида охирида яна бошланган Тоғли Қорабоғ можароси Россия, Озарбайжон ва Арманистоннинг уч томонлама келишувига асосан 10 ноябрда тўхтатилган эди. Шундан сўнг ҳудудга Россия тинчликпарвар кучлари киритилган ва келишилган ҳолда Агдам, Келбажар ва Лочин ҳудудлари Озарбайжон ихтиёрига берилган эди.